75 та автомобиль жарима тўланмагани учун жарима тураргоҳига эвакуация қилинди

75 та автомобиль жарима тўланмагани учун жарима тураргоҳига эвакуация қилинди

Эгалари икки ой ичида кузатув камералари қайд қилган қоидабузарликлар учун белгиланган жаримани тўламаган автотранспорт воситалари жарима тураргоҳига йўлланди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

«Жарима тураргоҳида 75 автомобиль бор. Транспорт воситалари эвакуациясидан 3840 автомобиль эгаси қутулиб қолди. Улар уйлари ёнига эвакуатор етиб келиши билан жарималарни тўлади», — маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ штаби бошлиғи Азиз Садиров.

Айтилишича, қоидабузарларнинг кўпчилиги жарималарни биринчи ой давомида тўлайди. Аммо айримлар охиригача кутади, бунда улар огоҳлантириш хатини олмаганини ёки ҳеч қандай қоидани бузмаганлигини рўкач қилади. Аслида эса, камералар ишга туширилган дастлабки кунларда айрим хатолар кузатилган бўлса, орадан икки ой ўтиб видеофиксаторлар хатосиз ишламоқда, деб ишонтирди бошқарма вакили.

Автомобилнинг жарима тураргоҳида бир сутка сақлангани учун транспорт эгаси 9 минг сўм тўлашига тўғри келади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.