8 октябрь куни “Ravon” брендининг тақдимоти ўтказилади

8 октябрь куни “Ravon” брендининг тақдимоти ўтказилади

8 октябрь куни Москва шаҳрида янги “Ravon” автомобиль брендининг тақдимот маросими ўтказилиши кутиляпти. У Daewoo маркасининг ўрнини эгаллайди. Шу пайтгача Dаеwоо номи Dаеwоо International компаниясига тегишли бўлган. GM Uzbekistan махсус келишув асосида ундан хорижга экспорт қилинадиган машиналарда фойдаланган. Ўзбекистоннинг ўзида автомобиллар Chevrolet номи остида сотилади.

Шу йилнинг баҳорида Dаеwоо International бирлашмаси GMга боғланиб, Dаеwоо брендидан фойдаланишни тўхтатишни сўраган. Маълумотларга кўра, Корея компанияси Саудия Арабистонида шу ном билан автомобиллар ишлаб чиқаришни режаламоқда.

Gentra янги ном билан

Gentra янги ном билан

“Ravon” маркаси учун аллақачон алоҳида логотип ишлаб чиқилган. Унинг номига сайт ҳам регистрациядан ўтлазилган, аммо ҳали ишга тушгани йўқ. Интернетда эса янги брендга оид расмлар кезиб юрибди. Ҳозирча янги ном остида Nexia ва Gentra автомобилларини кўриш мумкин.

Матизнинг тақдири ҳали маълум эмас. Аммо Chevrolet Spark’нинг Ravon R2 номини олган суратлари пайдо бўлган.

Chevrolet Spark "Ravon" бренди билан R2 номини олиши мумкин.

Chevrolet Spark «Ravon» бренди билан R2 номини олиши мумкин.

“Ўзавтосаноат” Асакадаги GM Uzbekistan заводида 2016 йилдан бошлаб “Chevrolet Aveo” русумида автомобил ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳам хабар берган.

“Ravon” номи ўзбек тилида текис йўл маъносини ифодаловчи сўздан олинганми, деган саволга ҳозирча бирор тушунтириш йўқ.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.