Аъло ҳолатдаги “Жигули” ва “Москвич” Россияда қанча туради?

Аъло ҳолатдаги “Жигули” ва “Москвич” Россияда қанча туради?

Рязан областида кўп йиллар олдин ишлаб чиқарилган, бироқ “ёғи билан” сақланган бир нечта автомобиллар сотилмоқда.

Ушбу эълон avito.ru сайтига қўйилди. Сотувга қўйилган барча автомобилларга бир хил тавсиф берилган: “Коллекциядаги автомобиллар сотиб битирилмоқда, доимий ҳароратли иншоотда сақланган”.

Автомобиллар янгигина бўлса-да, унчалик қиммат эмас.

Москвич-2140, 1987 йил, юрган йўли 11 000 км — 130 000 рубль,

ВАЗ-1111 «Ока», 2001 йил, юрган йўли 423 км — 150 000 рубль,

ВАЗ-2105, 1999 йил, юрган йўли 306 км — 250 000 рубль,

ГАЗ-3110 «Волга», 2000 йил, юрган йўли 1 000 км — 300 000 рубль,

ВАЗ-2115 Samara II, 2009 йил, юрган йўли 300 км — 330 000 рубль,

ВАЗ-2105, 1993 йил, юрган йўли 144 км — 350 000 рубль,

ВАЗ-2110, 2001 йил, юрган йўли 1 350 км — 400 000 рубль,

ВАЗ-2111, 2005 йил, юрган йўли 1 001 км — 450 000 рубль,

ВАЗ-2112, 2004 йил, юрган йўли 1 км — 450 000 рубль,

ВАЗ-2107, 1993 йил, юрган йўли 920 км — 500 000 рубль,

ВАЗ-21099, 2001 йил, юрган йўли 2 300 км — 500 000 рубль,

ВАЗ 21099, 2000 йил, юрган йўли 500 км — 600 000 рубль.

Уларнинг орасидан 1971 ва 1983 йилда чиққан ГАЗ-24 “Волга”лар сотилиб кетди. Демак, ҳали “Жигули”, “Москвич” ва “Волга”ларнинг мухлислари анчагина, деб хулоса ясаймиз.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"