ABS сабабли энди велосипедчи рулдан ошиб йиқилиб тушмайди (видео)

ABS сабабли энди велосипедчи рулдан ошиб йиқилиб тушмайди (видео)

Тадқиқот велосипедчилар билан боғлиқ 20 фоиз бахтсиз ҳодисаларда улар тўқнашувгача йиқилишини кўрсатди. Айнан шу сабабга кўра немисларнинг Bosch компанияси электрли велосипедлар учун биринчи серияли тормоз антиблоклаш тизимини ишлаб чиқди. Bosch eBike ABS олд ғилдиракни антиблоклаш тизимини ўз ичига олади, шунингдек, орқа ғилдирак тормоз механизмини ўчириш регулятори мавжуд.

Шу зайлда механизм олд ғилдирак блокланишига тўсқинлик қилади, кўтарилиш регулятори эса, орқа ғилдирак ердан узилишига йўл қўймайди. Шу алгоритм боис велосипедчининг тормоз йўли қисқаради ва велосипедчи рулдан ошиб йиқилмайди. Видеода ўзингиз томоша қилинг. 

Бундан ташқари, тормоз кучланиши бошқарилиши сабабли тормоз механизмлари ҳамда ғилдираклар едирилиши камаяди. Велосипед барқарор тарзда бурилади.

ABS ўрнатилган Bosch eBike велосипедларининг савдоси  шу йилнинг кузидан бошланади. Компания вакиллари унинг яхши сотилишига ишонч билдирмоқда. Ҳозир Германиянинг ўзида уч млнга яқин одам электрли велосипедда юради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"