Абу-Даби полицияси жаримадан шикоят қилган ҳайдовчиларга чегирма беради

Абу-Даби полицияси жаримадан шикоят қилган ҳайдовчиларга чегирма беради

Абу-Даби полицияси жарималар устидан шикоят қилишга қарор қилган ҳайдовчиларга «чегирмалар» беради. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Белгиланган қийматни пасайтириш беш фоиз ва ундан юқоридан бошланади. Бу қонунбузарлик тури ва ҳайдовчи уни қандай сабаблар билан асослантиришига боғлиқ. Тизим автомобиль ишқибозларига шикоятларни тўғридан-тўғри Йўл қоидабузилишлари департаментига юбориш имконини беради. Департамент ходимлари аризани кўриб чиқиб, чегирма бериши, жаримани бутунлай олиб ташлаши ёки ҳайдовчи департамент қароридан норози бўлганда ишни судга юбориши мумкин.

Манба Абу-Дабида шунингдек майда ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш учун «Бир кунлик суд» ташкил этилганлигини маълум қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#жарима

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.