Acura NSXнинг биринчи купеси 1 млн 200 минг долларга баҳоланди

Acura NSXнинг биринчи купеси 1 млн 200 минг долларга баҳоланди

Янги купе кимошди савдосида 1,2 млн АҚШ долларига сотилди. Бу русум ўтган йили илк бор тақдим этилган ва ҳали бозорга чиқиб улгурмаганди.

Янги Acura NSX 25 февраль куни АҚШ автомобиль бозорига чиқарилиши маълум бўлган. Унинг нархи 156 минг доллардан бошланади. Олиймақом версияси эса бадавлат харидорга 205,7 минг долларга тушади.

Автомобилга доир нашрларда янгиланган Acura NSX купесининг биринчи нусхаси кимошдига қўйилиши эълон қилинган, аммо бунчалик осмон баробар нархга сотилиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Купени Hendrick Motorsports  компаниси асосчиси ва NASCAR пойга жамоаси эгаси, омадли тижоратчи Рик Хендрик сотиб олган.

Acura NSX 2017 купеси 3,5 литрли битурболашган моторга эга. Турбомотордан ташқари машинани уч электродвигатель ҳаракатга келтиради, ундан иккитаси олд ўқни айлантиради. Ҳаммаси бўлиб Acura NSXда 573 отнинг кучи бор.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"