Acuraдан янги ARX-05 спортпрототипи

Acuraдан янги ARX-05 спортпрототипи

Шу ой бошида Acura маркаси ARX-05 янги спорт прототипининг тизерини кўрсатиб, омманинг юрагига ғулғула солди.

Янги машина ORECA 07 базасида қурилган бўлиб, кузови ўзига хос кўринишдадир. Уни келаси йили IMSA WeatherTech SportsCar со чемпионатида учратишимиз эҳтимоли бор.

Acura машинанинг техник кўрсаткичларига камтарона ёндашган, аммо турбодвигатель ўрнатганини билдирди. V6 мотор ҳажми 3,5 литрга тенг.

Автомобиль январ ойида пойга йўлагида ўзини кўрсатади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"