Адибларга енгил автомобиль ажратиладиган бўлди

Адибларга енгил автомобиль ажратиладиган бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда адабиётчиларга турли имтиёзлар бериш назарда тутилади.

Ҳужжатда Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимиятлари ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ой ичида уюшманинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чораларни амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Уюшмага “Ўзавтосаноат” АК билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудий бўлимни хизмат енгил автомобили билан таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши кераклиги тавсия этилган. Бу “Ижод” жамоатчилик жамғармаси маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"