Аэропорт ва вокзал яқинида кўпқаватли автотураргоҳлар қурилади

Аэропорт ва вокзал яқинида кўпқаватли автотураргоҳлар қурилади

Тез кунларда Тошкент аэропортининг яқинида 800 автомобилга мўлжалланган кўпқаватли автотураргоҳ бунёд этилади. Бу янгилик “Халқ сўзи” газетаси Тошкент архитектура ва қурилиш бош бошқармаси раҳбари Рустам Раҳматуллаев билан ўтказган суҳбатда чоп этилди, деб хабар берди gazeta.uz.

Тошкент марказий вокзали яқинида эса 530 машинага аталган кўпқаватли автотураргоҳ қурилади. Умумий олганда пойтахтнинг турли туманларида жами 20дан ортиқ кўпқаватли автотураргоҳлар бунёд этилади. Иншоотларнинг ҳар бири камида бир ярим минг автомобилни сиғдиради, мажмуа ичида автомобилга хизмат кўрсатилади.

Ҳозирда Чорсу бозори яқинида кўпқаватли автотураргоҳ бунёд этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"