«Афросиёб» электропоездининг чипта нархи кескин қимматлашди

«Афросиёб» электропоездининг чипта нархи кескин қимматлашди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий “Афросиёб” электропоездининг чипта нархлари 15 август кунидан бошлаб ўзгаришини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент—Самарқанд йўналишида ҳаракат қилувчи тезюрар поезд учун VIP-классдаги ўринлар учун чипта баҳоси 151 000 сўм, бизнес-класс 105 000 сўм, эконом-класс учун эса 78 000 сўмни ташкил қилади.

Айни вақтда Самарқандга борувчи Афросиёб поездининг эконом-классдаги чипталари нархи 58 минг сўмдан таклиф этилмоқда. 15 августдан бошлаб белгиланган нархга кўра, чипта нархи 34,5 фоизга ошади. Бизнес классдаги чипталар нархи эса 78 мингни ташкил қилган. Янги нархга кўра, чипта нархи 34,6 фоизга ошади.

Қолган чипталарнинг нархи ҳам ўртача 34—35 фоизга оширилгани айтилмоқда. Қуйида Афросиёб электропоезди янги йўл чипта нархлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Тошкент-Самарқанд:
ВИП-класс – 151 000 сўм
Бизнес-класс – 105 000 сўм
Эконом-класс – 78 000 сўм

Тошкент-Қарши:
ВИП-класс – 209 000 сўм
Бизнес-класс – 148 000 сўм
Эконом-класс – 108 000 сўм

Тошкент-Бухоро:
ВИП-класс – 243 000 сўм
Бизнес-класс – 176 000 сўм
Эконом-класс – 128 000 сўм

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.