“Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди

“Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди

Жорий йилнинг 10 апрель кунидан бошлаб Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида алоҳида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг мунтазам қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Шу муносабат билан “Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz нашри.

Поездларнинг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:

• Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759-сонли “Афросиёб” электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.

• Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761-сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.

• Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763-сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалидан Тошкентга қайтади.

Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент – Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда №380/379-сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.

Бобур Жалолов

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.