“Афросиёб” поездининг ҳаракати тўхтатилди

“Афросиёб” поездининг ҳаракати тўхтатилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Афросиёб” тезюрар поездининг Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракати техник сабабга кўра тўхтаганини маълум қилди. № 764/763 поездлари 3дан 5 ноябргача қатнамайди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тарқатган хабарда сотиб олинган чипталар темир йўл кассаларига тўлиқ қайтарилиши ҳақида ёзилган.

Эслатиб ўтамиз: поезд Тошкентдан соат 8:30да йўлга чиқиб, 10:38да Самарқанд вокзалига етиб келади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.