Афросиёб поездининг умумий нархи 8 минг евро турадиган 4 та ойнаси синдирилди

Афросиёб поездининг умумий нархи 8 минг евро турадиган 4 та ойнаси синдирилди

Ўзбекистонда ҳаракатланаётган поездларга тош отиш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар қилди Uznews.

«Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилади. Лекин, шунга қарамасдан, бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. Жумладан, темир йўл бўйлаб сайр қилиш, оғир буюмларни ҳаракатланаётган поездларга отиш каби кўплаб ҳолатлар қайд этилган» — деб таъкидлади Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси катта инспектори Абдулла Ибрагимов.

ИИВ Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бошқармаси маълумотига кўра, поездларга тош отиш бўйича қоидабузарликлар барчаси Самарқанд вилоятида содир этилган. Тош отиш оқибатида йўловчилар жароҳатланмади. Поездларга тошларни асосан болалар отишган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.