Афсонавий Rolls-Royce Phantom VIII конвейердан чиқди

Афсонавий Rolls-Royce Phantom VIII конвейердан чиқди

Phantom VIII олдинги талқиндан 19 ммга қисқарганига қарамасдан, 30 фоизга мустаҳкам ва 75 кг.га оғирроқ.

Цилиндр ва иш ҳажми ўша-ўша – шоҳона V12 ва 6,75 литр ёқилғи. Муҳандисларнинг сўзларига кўра, моделнинг мотори бутунлай қайта ишланган. Илк бор “Фантом” мотори икки ҳиссали турбо оширма мосламаси билан жиҳозланган. Натижада автомобиль 571 от кучига эга бўлди, бу олдинги моделнинг 460 от кучидан катта фарқ қилади.

Узатиш қутиси – анъанавий саккиз қадамли “автомат” ZF.
Янги моделда илк бор тўлиқ бошқариладиган Rolls-Royce акс этган десак адашмаймиз. Олти метрлик ва 2,5 тоннадан ортиқ “енгил” машинани кичикрок майдон ва маълум тезликда назорат қилишнинг ўзи бўлмайди.

Британияликлар таъкидлашича, янги Phantomнинг “асаб тизими” Rolls-Royce тарихида энг мураккаб кўринишга эга. Унинг янгиланишлари орасида айланма кузатув, тунги кўриш тизими, дунёдаги энг улкан проекцион дисплей, лазер фаралар, мослаштирилган круиз-контроль, йўловчиларни ҳамда қарама-қарши оқимни аниқловчи тизим. Албатта машина автомат тарзда гаражга кирмайди, автипилот ҳам йўқ, бу ҳайдовчининг вазифаси бўлса керак.

Ҳа-я, ҳайдовчи руль олдида эмас, ишлаб чиқарувчилар талқини билан айтганда, “галерея”да ўтиради. Машинанинг олд қисми галерея деб аталишига британияликларнинг тасвирий санъатга бўлган иштиёқи сабаб бўлди десак адашмаймиз. Ўтмишда саёхатчилар ўзи билан ноёб тасвирий санъат асарларини олиб юргани каби, янги моделда харидор ёқтирган тасвирлар акс эттирилиши мумкин.

Янги Phantomда арзон материаллар бўлмайди. Барчаси металл, шиша ёки асл теридан ишланган. Креслолар орасида эса ҳақиқий мини бар жойлаштирилган. Бу ерда совуткич, шампан виноси учун бокаллар ва декантер бор.

Маълумотларга кўра “Фантом” шовқинни олдини олувчи 130 кг материалга эга. Бу автомобилга соатига 100 км тезликда жуда паст шовқинни илгаб чиқаришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, янги Phantom VIII 28 июль куни конвейердан чиққан бўлиб, автомобилнинг минимал нархи $523 мингни ташкил қилади.

Манба: Kommersant.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.