Airbus авиаконцерни учадиган автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Airbus авиаконцерни учадиган автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Самолётлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Франциянинг Airbus Group концерни эндиликда шахсий автомобилини яратишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Airbus экспертларининг фикрига кўра, яратилажак транспорт воситаси йўлларда юз берадиган тирбандликларнинг олдини олади. Шунда янги йўллар, қиммат кўприк ва туннеллар қуришга ҳожат қолмайди.

Reuters ахборот агентлигининг хабарига кўра, ҳавода ҳаракатланувчи машинани яратиш учун концерн Urban Air Mobility бўлимини ташкил қилди. Янги ташкил қилинган бўлим истиқболли йўналишнинг ривожланиши, янги лойиҳаларни яратиш ва учувчи машиналарнинг ҳаракатланиш қоидаларини шакллантириш билан шуғулланади.

Airbus келажакда ҳайдовчиларга учувчи машиналар бошқарувини ўргатишга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайди. Автомобиллар мустақил равишда ҳавога кўтарилади ва ерга қўна олади. Одамлардан талаб қилинадиган ягона нарса эса махсус дастур ёрдамида транспортни чақириш ва парвоздан баҳра олишдан иборат бўлади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.