Airbus учувчисиз учувчи таксини муваффақиятли синовдан ўтказди

Airbus учувчисиз учувчи таксини муваффақиятли синовдан ўтказди

Airbus компаниясининг бўлимаси ҳисобланувчи ва АҚШда фаолият юритувчи А³ компанияси учувчисиз учувчи таксини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди, деб хабар беради Daryo.uz.

Мазкур турдаги транспорт воситасини яратиш бўйича лойиҳа Vahana деб номланади.

Синов Орегон штати Пендлтон шаҳрида жойлашган полигонда ўтказилди. 31 январь куни аппарат беш метр баландликка кўтарилган ва у ерда 53 сония бўлган. 1 февраль куни аппаратнинг прототипи ҳам худди шу ҳаракатларни амалга оширган.

Қайд этилишича, аппарат ҳамма функцияларни автоном режимда амалга оширган. Синовнинг кейинги босқичида транспорт воситаси шунчаки ҳавога кўтарилибгина қолмай, балки маълум масофани босиб ўтиши зарур.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Airbus

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.