Аккумулятори ўтирган машинани домкрат ва чилвир ёрдамида ўт олдиришни биласизми? Видео

Аккумулятори ўтирган машинани домкрат ва чилвир ёрдамида ўт олдиришни биласизми? Видео

Аккумулятор кутилмаганда ўтириб қолди. Аксига олиб ёрдам берадиган одамнинг ўзи йўқ. Итаришга кучингиз етмайди, деб ёзмоқда sof.uz сайти.

Ташвиш чекманг, бунинг йўли бор. Дарвоқе, автомобилингиз механик қутига эгами?

Бунинг учун сизга ҳар бир ҳайдовчи ёнида олиб юриши шарт бўлган домкрат ва чилвир керак.

Домкрат ёрдамида машинани ғилдираги ерга тегмайдиган даражада кўтаринг. Сўнг ғилдиракка чилвирни яхшилаб ўранг. Движок ёки қайиқнинг моторини арқонча орқали тортиб юргизганмисиз? Ғилдиракка пухта ўралган чилвирни қулочкашлаб қаттиқ тортинг, ғилдирак айланиб, двигатель ишлаб кетади. Техник томонлама бу усул машинани итариб юргизишга ўхшайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"