“Алфа Ромео”дан биринчи кроссовер

“Алфа Ромео”дан биринчи кроссовер

Кроссоверга Альп тоғларидаги хавфли бурилишлари билан танилган “Стельвио” довони номи берилди. Унинг асосида Alfa Romeo Giulia седанининг платформаси ётибди. Ҳозирча, асос ва топ версиялари кўрсатилди.

Stelvio Quadrifoglio деб номланган топ версиясига 2,9 литрли битурбомотор ўрнатилган бўлиб, у 510 от кучига эгадир. 100 км/соатга 3,9 сонияда чиқади. Максимал тезлиги 285 км/соат. Кроссовер осмаси такомиллаштирилган. Буюртмага кўра углерод-керамикали Brembo тормоз тизими ва Recaro ўриндиғи билан жиҳозланиши мумкин.

Оддий модификацияси камтарроқ: икки литрли турбомотор 280 от кучини етказиб беради. 231 км/соатгача тезлашиши мумкин.

Alfa Romeo Stelvio ўлчами Audi Q5, BMW X3, Jaguar F-Pace ва Mercedes GLC автомобилларига яқинроқлигини айтиб ўтамиз.

Кроссовер кўриниши ёқимлими? Кимгадир ёқди, кимдир эса афтини бужмайтирди. Сизнингча у чиройлими, хунукми?

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"