Alstom Ўзбекистонда асинхрон тортиш двигателлари ишлаб чиқариши мумкин

Alstom Ўзбекистонда асинхрон тортиш двигателлари ишлаб чиқариши мумкин

Alstom француз компанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  мамлакатда асинхрон тортиш двигателлари ишлаб чиқариш муносабатларида ҳамжиҳатлик борасида меморандум имзоладилар. Бу ҳақда Alstomнинг пресс-релизида хабар берилади. Меморандум 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестицион форум чоғида имзолангани хабар қилинади. Томонлар асинхрон двигатель ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш учун биргаликда ҳаракат қилишади.

Асинхрон тортувчи двигатель юқори технологияли аппарат бўлиб, ҳаракатланувчи таркибнинг ҳар хил турларида қўлланади, масалан, электрли ва дизелли локомотивларда ҳамда шаҳар атрофида қатновчи поездларда учратиш мумкин. Мазкур двигателда ҳали МДҲ учун учун янгилик бўлган технология қўлланган. Хизмат кўрсатишнинг арзонлиги, иш циклининг соддалиги ва ҳаракатланувчи таркиб самарали энергия сарфлаши двигателнинг афзал томонларидир.

Alstom МДҲ катта вице-президенти Мартин Вожур ушбу лойиҳа истиқболи ва икки томонлама манфаатдорлик асосидаги ҳамкорлик тўғрисида фикр билдирди.

4,1 минг кмга чўзилган Ўзбекистон темир йўллари халқаро транспорт йўналишлари кесишган нуқтада жойлашган бўлиб, мамлакат тараққиётида аҳамияти юқори.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"