Amazon маълумотларни олиб борувчи махсус юк машиналарни тақдим этди

Amazon маълумотларни олиб борувчи махсус юк машиналарни тақдим этди

Amazon компанияси маълумот марказлари орасида 100 петабайт (100 минг терабайт) ахборотни бир боришда олиб ўтишга қодир бўлган AWS Snowmobile юк машиналарини тақдим этди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Юк машинаси кучли зарбаларга бардош бера олувчи кузовга эга. Унинг узунлиги 13, баландлиги эса 3 метрга тенг. Ичида эса қаттиқ дисклар мавжуд. Snowmobile’нинг ўзи эса маълумот марказига ҳам уланиши мумкин.

Уланиш юқори тезликдаги свитч ва кабель ёрдамида амалга оширилиб, маълумотларни сониясига 1 терабит тезликда бериш имконига эга.

Шунингдек, компания маълумотлар бўлган юк машинасини қўриқлаб борувчи махсус ходимларни ҳам тақдим этади.

Amazon вакиллари сўзларига кўра, бундай юк машиналар катта талабга эга. Ҳаттоки, эксабайт (1024 петабайт)дан кўпроқ бўлган маълумот ҳажмига эга мижоз борлиги ҳам маълум бўлди. Улардан баъзи бирлари Amazon томонидан таклиф этилаётган сақлаш, маълумотлар базасини қўллаб-қувватлаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш ниятида. Бироқ бунинг учун ўз маълумотларини AWS’нинг “булутли” сервисига “олиб боришлари” шарт.

Бундай хизматлар қанчага тушиши номаълум. Компания хабарига кўра, улар ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқишади ва нарх белгилайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!