Amazon Европада интернет орқали автомобиль сотади

Amazon Европада интернет орқали автомобиль сотади

Amazon компанияси Европада автомобиль савдоси билан шуғулланмоқчи. Фирма жаҳон ўргимчак тўри орқали машина сотишда тажрибага эга, аммо ҳозир гап тўлақонли савдо майдончаси ҳақида кетяпти, деб ёзади Automotive News.

Amazon 2016 йилда Seat маркаси билан ҳамкорликда Францияда онлайн тарзда машина сотиб кўрган. Бироқ ўшанда реклама тариқасида 15тагина машина сотувга қўйилганди.

Кейинроқ Amazon орқали Fiat Chrysler Automobiles (FCA) концерни автомобилларини сота бошлади. Бироқ унда муайян чекловлар ўрнатилганди: фақат Италия фуқароларига машина сотилади, айрим русумларнигина сотиб олиш мумкин.

“Амазон”нинг тўлақонли автомобиль магазини Люксембургда жойлашади. Машинафурушлик магазинидан биринчи бўлиб Буюк Британия фуқаролари фойдаланиши мумкин. Аммо компания янги машина сотадими ёки минилганини ҳам савдога қўядими – аниқланганича йўқ.

“Амазон”нинг муҳим таркибий лойиҳаларидан бири машиналар тест-драйвидир. Бу харидорларнинг диққатини ўзига тортади.

Интернет-савдолар қачон бошланиши маълум қилингани йўқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"