Америкада янги автомобилсозлик компанияси ташкил этилди

Америкада янги автомобилсозлик компанияси ташкил этилди

Американинг Scuderia Cameron Glickenhaus (SCG) фирмаси автомобилсоз мақомини ва АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги Миллий федерациясининг айрим имтиёзларини қўлга киритди. Бу ҳақда фирманинг Facebook саҳифасида ёзилган.

Имтиёзлар айрим экологик стандартларга риоя қилмасликни ҳам ўз ичига олади. Бундай енгилликларни Америка ҳукумати доналаб автомобиль ишлаб чиқарувчи ёки тақлид автомобиль (репликар) чиқарувчи фирмаларга беради. SCG 325та спорткар тайёрлашни режалаштиряпти.

Улар уч турда бўлади:

SCG 003S – умумфойдаланиш йўлларида юрадиган суперкар. 750 от кучига эга. 2,9 сонияда юзга чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 350 км.

SCG 003C – тўла узатмали пойга суперкари. Унинг қуввати 530 от кучига тенгдир.

SCG 003CS – учинчи суперкар 18 авгус куни оммага кўрсатилади, келаси йилдан савдога чиқади.

Спорткарларнинг ҳар бири 2 млн доллардан баҳоланмоқда. Йилига олтитадан кўп автомобиль ишлаб чиқарилмайди, 2019 йилдан бошлаб эса 12тага чиқарилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"