Америкалик мутахассислар мукаммал автомобилнинг хусусиятларини ўрганди

Америкалик мутахассислар мукаммал автомобилнинг хусусиятларини ўрганди

Яқинда америкалик тадқиқотчилар (мутахассис ва таҳлилчилар) харидорнинг машинани танлаш алгоритмини ўрганишди.

Тадқиқот доирасида 2003 йилдан 2010 йилгача сотилган автомобилларнинг тавсифи ва статистикасини таҳлил этишди. Харидорлар автомобиль танлашда унинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиши ўрганилди.

Маълум бўлишича, харидорлар биринчи ўринда машинанинг классига диққат қаратади. Хусусан, эконом-класс машиналар орасида люкс синфга ўхшаш машинани қидиради. Ҳар ким ўз машинасини нуфузли ҳисоблашларини истайди. Бундан ташқари, машинанинг бўлажак эгалари салонни синчиклаб кўздан кечиради.

Шунингдек, автомобилнинг услуби ҳам харидор эътиборидан четда қолмайди. Ўзига хос ноёб дизайнли машина барчани ўзига жалб қилади.

Автомобилсозлар бу тадқиқотни синковлик билан кузатишди. Чунки келажакда ҳамманинг дидига мос келувчи автомобиль яратишда тадқиқот натижалари қўл келади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"