Америкалик олимлар автомобиль бошқариш учун энг хатарли ёшни аниқлади

Америкалик олимлар автомобиль бошқариш учун энг хатарли ёшни аниқлади

Детройтдаги Уэйн университети олимлари рулга ўтириш энг хавфли бўлган ҳайдовчи ёшини аниқлади.

Олимлар 19 ёшда 59 ёшгача бўлган юздан ортиқ иштирокчи билан тадқиқот ўтказган. Тажриба давомида иштирокчилар шахсий автомобилларини бошқариб кўрган, олимлар бу вақтда муайян вазиятга организмнинг муносабатини текширган.

Олимлар хулоса ясаш учун ҳаяжонга бардошлилик, диққат-эътибор, мураккаб вазиятда қарор қабул қилиш тезлиги сингари қатор хусусиятларни баҳолади.

Тадқиқот натижалари 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ҳайдовчиларга қараганда катта ёшли ҳайдовчилар ЙТҲга дуч келиши эҳтимоли кўпроқлигини кўрсатди. Демакки, “қари билганни пари билмас” ибораси катта йўлда амал қилмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"