Америкалик олимлар светофордан воз кечишни таклиф қилди

Америкалик олимлар светофордан воз кечишни таклиф қилди

Массачусетс технология институти Senseable лабораторияси мутахассислари светофордан воз кечиш орқали автомобиль тиқинларига барҳам бериш мумкин, дейди.

Унинг ўрнига инженерлар транспорт ҳаракатини назорат қилишнинг махсус тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу тизим мосламалари биноларга ўрнатилади ва автомобиллар ўзаро алоқалашувига асосланади.

Масаланинг яна бир тарафи шундаки, йўлларни ҳайдовчисиз автомобиллар тўла эгаллаганидагина светофордан тамоман воз кечса бўлади. Чунки улар бошқа автомобиллар билан (vehicle to vehicle) ва атроф-муҳит инфраструктураси билан (vehicle to infrastructure) мунтазам маълумот алмашиши лозим.

Таклиф этилаётган схеманинг афзаллиги чорраҳаларда тезликни пасайтирмай ўтиш имконидир. Чунки тизим бошқа автомобиллар ва объектлардан олинган маълумотни қайта ишлаб, ҳар бир машина чорраҳадан тўхтамасдан, урилмасдан ўтиш вариантини таклиф этади.

Автоматлаштирилган чорраҳанинг ишчи лойиҳаси Парижнинг Parc de La Villette кўргазма мажмуасида бунёд этилган бўлиб, қизиққанлар кўришлари мумкин. Бундай тизим қачон амалиётга жорий этилиши аниқ эмас.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"