Америкалик суперкарсозлар зирҳланган қимматбаҳо Tank - йўлтанламас ясади

Америкалик суперкарсозлар зирҳланган қимматбаҳо Tank - йўлтанламас ясади

Американинг Beast спорт автомобилларини ишлаб чиқарувчи Rezvani Motors компанияси иккинчи русумини тақдим этди. Йўлсиз шароитда юрадиган рамали бу автомобилнинг номи Tank. Ҳақиқатан ҳам унинг кузови зирҳланади, аммо бу опционал хусусиятидир. Бундан ташқари, опция сифатида тунги кўриш инфрақизил тизими ҳам ўрнатиб берилади.

Салобатли йўлтанламаснинг техник мағзи ҳақида кўп билмаймиз. Аммо фирма унинг тўла узатмалилиги ва 500 от кучига эга мотори ҳақида хабар бермоқда. “Танк”нинг осмаси кучайтирилган, шиналари тишли.

Салонига кирганда эргономик чарм ўриндиқлар, проекцион дисплей, шифтида эса диодли чироқларга кўзимиз тушади.

Қўшимча тўлов эвазига ёнилғи баки мустаҳкамланиб, ўқ ўтмас ойна ўрнатиб берилиши мумкин.

“Танк” нархи 178 минг доллардан бошланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"