Америкаликлар “абадий” автомобиллар рўйхатини тузди

Америкаликлар “абадий” автомобиллар рўйхатини тузди

АҚШнинг Consumer Reports мустақил ташкилоти унча-мунчага бузилмайдиган машиналар рўйхатини тузиб чиқди. Қуйида саналган авторусумлар 200 минг миль (321 минг км) масофани бирор-бир муаммосиз босиб ўтади.

Consumer Reports бу рейтингни тузишда 200 минг милдан ортиқ йўл босган машина эгаларининг фикрига асосланди.

Компания мутахассисларининг айтишича, ҳисобот тузилгунча ҳам анча-мунча машинанинг йўл ҳисоблагичи 200 минг милдан ошиб қолган, бироқ бунгача уларни таъмирлашга маблағ сарфланганди. Қуйидаги машиналарга эса ўз вақтида хизмат кўрсатилиб, техник ҳолати назорат қилиб турилса 300 минг кмдан ортиқ йўлни бузилмасдан бемалол босиб ўтади.

  • Toyota Camry
  • Honda Accord
  • Toyota Prius
  • Honda CR-V
  • Toyota Sienna
  • Honda Civic
  • Toyota Corolla
  • Toyota 4Runner
  • Toyota Highlander
  • Ford F-150
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"