Америкаликлар машина учун соябон ясади

Америкаликлар машина учун соябон ясади

 Американинг Lanmodo стартапи кўп функцияли All-in-One Wireless Automatic Car Tent қурилмасини намойиш қилди. Бу автомобиль учун соябон бўлиб, чодир ёки экран учун проектор вазифасини ҳам ўташи мумкин.

Соябоннинг бош вазифаси машинани турли ёғин-сочинлар, қуёш нури ва тепадан тушадиган нарсалардан ҳимоялаш. У катта сўрғич ёрдамида автомобиль томига ўрнатилади. Эшиклар ёки кўзгу корпусига маҳкамланадиган ленталари ҳам бор.

Соябон масофавий пулт буйруғи билан автоматик равишда ёйилади ва машина кузовига тегмайди.

Соябонни автомобилдан бошқа жойга ўрнатиш учун қўшимча таглиги бор. Шундай қилиб табиат қўйнига дам олишингиз учун у соҳилбўйи соябони вазифасини ҳам ўтай олади.

All-in-One Wireless Automatic Car Tent мажмуасини тўлалигича харид қилганда чодирнинг материали ҳам қўшиб берилади. Ўрнатилган чодирнинг устунларида ёритиш ва зарядлаш ускуналари ҳам бўлади. Соябоннинг яна бир хусусияти проектор экранига айлана олишидир.

Комплектацияси ва етказиб бериш вақтига қараб All-in-One Wireless Automatic Car Tent нархи 200дан 400 долларгача.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"