Америкаликлар салкам 5 метрли баҳайбат кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Америкаликлар салкам 5 метрли баҳайбат кроссовер ишлаб чиқармоқчи

GMC Америка маркаси Acadia русумининг янги авлод автомобилини тақдим этди.

GMC Acadia авлоди алмашгани сари автомобиль ўлчами кичрайиб кетмоқда: узунлиги 184 мм, кенглиги 87 ммга қисқарган. Шу сабаб 4,9 метрли автомобиль аввалгиларидек, саккиз эмас, етти йўловчини сиғдиради.

Кроссовернинг мотори 197 от кучига эга. 2,5 литрли V4 атмосферали двигатель ўрнатилган. Мустаҳкамлиги юқори материаллар қўлланилганлиги боис автомобиль вазни 314 кгга камайган. Кроссовернинг ҳашамдор версияси ҳам ишлаб чиқарилади, ундаги V6 двигатель ҳажми 3,6 литрга тенг бўлиб, 314 от кучини етказиб беради.

Одатда АҚШ машиналарининг бошланғич версиялари олд узатмали қилиб ишланади, трансмиссия 4х4, кўп дискли муфта асосида қурилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"