Америкаликлар учбурчак машина ясади

Америкаликлар учбурчак машина ясади

DeltaWing Technology Group Америка компанияси DeltaWing GT автомобилининг ясаб тугалланган версиясини тақдим этди. Бу учбурчак шаклдаги фуқаро автомобили бўлиб, умумхалқ йўлида бошқариш мумкин.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларига кўра сўнгги олти ойда кузов дизайнини ва автомобилнинг тузилишини такомиллаштириш устида тер тўкдилар, натижада аэродинамик қаршилик кучи коэффициентини 0,26гача камайтиришга муваффақ бўлишди. Учбурчак шаклдаги бу машинага тўрт йўловчи сиғади.

Америкаликларнинг учбурчак “тойчоғи” бензин, дизель, газ истеъмол қилиши мумкин, шунингдек гибрид двигателли. Бензинли турбомотор ҳажми 1,4 литр ва 140 от кучига эга.

Бундан ташқари DeltaWing компанияси ГТнинг икки ўриндиқли вариантини кўрсатди. Америка конструкторлари машина оғирлиги 800-900 кг бўлишини режалаштиришяпти, унга 350-400 от кучига эга мотор ўрнатилади. Иккала “учбурчак”ни 2015 йилнинг охирида синаш бошланади. Серияли ишлаб чиқариш муддати, ҳозирча, аниқ эмас.

DeltaWing лойиҳасини 2010 йилда пойга жамоаси соҳиблари Дон Паноз ва Чип Ганасси бошлаб берган. Аввалроқ ИндиКар янги болидини яратиш танловида иштирок этган, аммо ғолибликка эришолмаган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"