Американинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Американинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

USA Today нашри АҚШда энг яхши сотилаётган автомобилларни аниқлади. Улар сиз ўқувчиларимизга яхши таниш автомобиллардир. Компакт седанлар орасида Civic барчадан устун, чунки Honda ўтган йили ноябргача 345880та русумини сотган. Бу иккинчи ўриндаги Toyota Corollaдан (290163) кўра анча яхши кўрсаткичдир.

Ўрта ўлчамли седанларга назар солсак, Camry Accordни 43 минг донага ортда қолдираётганлигини кўрамиз.

Кучлироқ машиналарнинг савдодаги рақобати ҳамиша қизиқарли бўлган. Ўтган йили Dodge Challengerнинг ошиғи олчи бўлиб, 60029талик сон билан учинчи ўринни эгаллади. Chevrolet Camaro ҳам чакки эмас – 64138та сотилган, 2-ўрин. Албатта, 74152 дона сотилган Ford Mustang бу синфда барчадан олдинда.

Микроавтобуслар сегментида эски Dodge Grand Caravan ғолиб бўлди (118573та сотилган). Ундан кейин Chrysler Pacifica (107130та сотилган).

Кроссоверларнинг ҳам ўтган йилда бозори юришди. Хусусан, 375052та сотилган Toyota RAV4 пешқадамдир. 340912 нусха сотилган Honda CR-V иккинчи ўринда.

Ўрта ўлчамдаги автомобиллар орасида харидорлар Chevrolet Colorado, GMC Canyon ва Toyota Tacoma русумларини ёқтириб харид қилиши аниқланди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"