Ана холос, текинга тузатиб берармиш

Ана холос, текинга тузатиб берармиш

BMW Хитойда 156 минг дона автомобилни қайтариб олмоқчи. Ялпи таъмирлашга  болалар ўриндиғини ўрнатиш тизимидаги дефект сабаб бўлган.

Таъмирлаш акцияси 2010-2016 йиллар давомида ишлаб чиқарилган тахминан 134 000 та BMW X3 модели ва 22 000 дан ортиқ Хитойдаги заводларда тайёрланган  Х4 моделларини қамраб олади.

cq5dam.resized.img_.1680.large_.time1452863625195-980x540-980x0-c-default

Хитойдаги автомобиль ишлаб чиқариш соҳасини назорат қилувчи давлат ташкилотининг билдиришномасига кўра,  ISOFIX номли болалар ўриндиғини маҳкамлаш тизими қисмларда ишлатилган сифатсиз элементлар таъсирида ўз шаклини йўқотиши ва оқибатда болаларнинг ҳалокат вақтида жароҳат олиш эҳтимолини ошириши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилган моделларнинг Хитойдаги эгалари 1 сентябрдан бошлаб сервис марказларига ушбу носозликни тузатиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

04_BMW_X4_Wallpaper_1920x1200_07.jpg.resource.1440762852897-980x540-980x0-c-default

Шу йилнинг июн ойида BMW мазкур дефект сабабли тахминан 45 000 дона Х3 ва Х4 русумидаги автомобилларни таъмирлаш учун чақириб олинган эди. Носозлик жорий йилнинг март ойида аниқланган, лекин ҳали бирорта ушбу дефект билан боғлиқ жароҳатланиш ҳолати қайд этилмаган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.