Андижон жамоат транспортида замонавий электрон тизим ишга туширилади

Андижон жамоат транспортида замонавий электрон тизим ишга туширилади

Андижон шаҳрида интеллектуал транспорт тизими бўйича илк лойиҳа амалга оширилади. У ерда келаси йилнинг февраль ойида тажриба асосида махсус сим-карталарни фойдаланилган ҳолда электрон тизим ишга туширилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг семинар-мажлисида маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Семинарда беш йилга мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишга катта аҳамият берилди. У транспорт таъминотини Ўзбекистондаги барча аҳоли пунктларига автобус қатновини амалга татбиқ этиш орқали ривожлантиришни кўзда тутади. Шунингдек, янги автостанция ва автовокзаллар қурилади.

«Правда Востока» маълумотларига кўра, автобус парки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган автобус ва микроавтобусларни чиқариш орқали тўлдирилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.