Андижон манзаралари: Ёмғирдан сўнг сувга тўлган Университет кўчасида Damas’лар «қутқарилмоқда»

Андижон манзаралари: Ёмғирдан сўнг сувга тўлган Университет кўчасида Damas’лар «қутқарилмоқда»

Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида Андижон шаҳрида ёмғир ёғганидан сўнг юзага келадиган муаммолардан бири ҳақида фотохабар қолдирилди, дея ёзади Daryo.uz.

Хабарга илова қилинган фотосуратларда Андижон шаҳрининг Университет кўчасидаги кесишмалардан бири сувга тўлиб қолгани, одамлар арқон тортиб, сувдан Damas’ларни олиб чиқаётгани акс этган.

«Андижондаги Университет кўчаси — ёмғир ёғганида ҳар доим шу аҳвол», — деб ёзади фотохабар муаллифи.

Маълумот учун, 2016 йилнинг июлида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Андижон шаҳри кўчалари сув остида қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.