Андижонда феврал ойидан “Дамас”да йўловчи ташиш тақиқланиши мумкин

Андижонда феврал ойидан “Дамас”да йўловчи ташиш тақиқланиши мумкин

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, февралнинг биринчи кунидан бошлаб Андижон шаҳрининг ички йўналишларида “Дамас” микроавтобусида йўловчи ташишга тақиқ қўйилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг махсус қарори чиққани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, “Дамас”лар сабабли йўл-транспорт ҳодисалари кўп учраётганлиги, қолаверса, ноқонуний киракашлар кўпайганлиги сабабли шундай чорага қўл урилган.

Бугун Андижон шаҳрида тўрт мингга яқин “Дамас” 92та йўналишда шаҳар бўйлаб қатнайди. Уларнинг ярми автоуюшмаларга, қолган ярми якка тартибда ишловчи ҳайдовчиларга қарашлидир. “Дамас”чилар кунига 20 мингдан давлатга тўлаши айтилмоқда. Йўлкира нархи 500-1000 сўм атрофидадир.

“Дамас” ўрнига Исузу автобусларини келтириш тажрибаси оммалашмоқда, бироқ “Дамас” йўловчилар учун қулайлиги туфайли автобус у билан рақобатлашиши қийин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"