Андижонда ойнаванд бекатлар қурилмоқда

Андижонда ойнаванд бекатлар қурилмоқда

Андижонда янгича кўринишдаги бекатлар қурилмоқда. Ана шундай бекатларнинг дастлабкилари вилоят марказининг Машраб ва Ўзбекистон кўчаларида барпо этилди, деб ёзади Sof.uz.

Эътиборлиси, бекатлар ойна қопламали қилиб ишланган. Ойнаванд бекатда автобус кутувчилар учун қулай ўриндиқлар батартиб жойлаштирилган.

Бекатнинг иккинчи томонида компьютер хизматлари йўлга қўйилган. Бу ерда аҳоли коммунал тўловларини амалга ошириш, интернет хизматидан фойдаланиши мумкин.

Бекат ишчиси бўлган Андижон автомобиль йўллари қурилиши касб-ҳунар коллежи битирувчиси Элдорбек Маҳмудовнинг айтишича, яқин кунларда бекатда фаст фуд таомлари савдоси ҳам йўлга қўйилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.