Андижонда трамвай қатновини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда

Андижонда трамвай қатновини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда

"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида Андижон шаҳрида трамвай қатновини йўлга қўйиш ҳақида таклиф берилди.

Мурожаат матнида қайд этилишича, вилоятнинг ўзида кўп мингли енгил автотранспорт воситалари йўловчиларга хизмат қилмоқда. Ўз ўзидан, енгил автотранспорт воситаларининг тўқнашувлари кўп кузатилмоқда. Натижада, бир йилда юзлаб инсонлар тан жароҳати олмоқда ёки ҳалок бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида Андижон шаҳрида трамвай қатнови йўлга қўйилса, талабалар, ишчи ходимларнинг узоғи янада яқин бўлган, уларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари учун имконият яратилган бўлар эди.

Трамвай хавфсиз ва экологик фойдали транспортдир. Шу боисдан, вилоят марказида трамвай қатновини йўлга қўйишни таклиф этамиз, дейилади таклифда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан трамвай йўналишларининг ёпилиши ҳақида маълум қилинди ва май ойида трамвай линиясининг сўнгги қолдиқлари олиб ташланди. Бир йилдан сўнг трамвайлар қатнови Самарқанд шаҳрида йўлга қўйилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#трамвай

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.