Англияда рулда телефон ишлатганлар ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади

Англияда рулда телефон ишлатганлар ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралади

Автомобиль бошқариш вақтида телефон ишлатган ҳайдовчининг гувоҳномаси олиб қўйиладиган биринчи Европа давлати Англия бўлиши кутилмоқда.

2017 йилдан бошлаб рулда (қўли бўш ҳолда бўлса ҳам) телефонда гаплашган ёки SMS жўнатган қоидабузарни 200 фунт стерлинг жарима ва олти жарима балли кутади. Ёш ҳайдовчилар учун бу балл ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажралиш ва қайта имтиҳон топшириш, деганидир.

Агар ҳайдовчи уч йил мобайнида икки марта ушбу қоидани бузса, минг фунт жарима солинади. Шу билан бирга олти ойга гувоҳномасидан ажралади. Эслатиб ўтамиз: ҳозирги кунда Буюк Британияда мазкур қоидани бузган ҳайдовчи юз фунт жарима ва уч жарима балли билан “сийланади”.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"