Анвар Жўраев «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари бўлди

Анвар Жўраев «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари бўлди

Анвар Жўраев Тошкент ҳокими ўринбосари ва «Тошшаҳартрансхизмат» бошқарув раиси бўлди. Бу ҳақда компания сайти гувоҳлик бермоқда, деб ёзади Sof.uz.

Анвар Жўраев (1982 йилда туғилган) — Тошкент автомобиль-йўллар институти (2003) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси, мутахассислиги — менеджмент.

Тайинловга қадар 2 ва 3-автобус саройларини бошқарган, аввалроқ — 2006—2012 йилларда — «Тошшаҳартрансхизмат» бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, 2005—2006 йилларда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасида етакчи мутахассис бўлган.

Анвар Жўраев билан ишлаган кишилар уни корхона фаолиятининг барча жиҳатларини яхши англаб етувчи мутахассис сифатида эътироф этади.

Ҳокимнинг пойтахт жамоат транспорти бўйича масъул собиқ ўринбосари ва компания раҳбари Отабек Содиқов мазкур лавозимларда 2014 йилнинг январидан 2017 йил майига қадар фаолият олиб борган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.