Apple ҳайдовчисиз шаттл тайёрламоқчи

Apple ҳайдовчисиз шаттл тайёрламоқчи

Techcrunch нашрининг “Нью-Йорк таймс”га таяниб хабар беришига қараганда, яқинда “тишланган олма” брендидан автоном бошқарилувчи янги шаттлни кўрамиз. Шаттл аввалдан мавжуд тижорий русум базасида қурилади, аммо қайси русумлиги айтилмади. Автоном тизимни бўлса, миридан сиригача Apple мутахассисларининг ўзи ишлаб чиқади. Дарвоқе, шаттл IT компаниянинг ходимларини олиб юриши керак.

Эслатиб ўтишимиз керакки, Apple илгари Калифорнияда автоном бошқарув тизимини синовдан ўтказган. Синалган автомобиль Lexus RX450h базасидаги ҳайдовчисиз машина эди. Охир-оқибат, Apple ўзи бошқарилувчи машиналар ясашга доир дастурини қайта кўриб чиқиб, автоном бошқарув учун дастурий таъминот тайёрлаш бўйича ихтисослашишга қарор қилган.

Шаттл деганда кўпчиликнинг хаёлига дастлаб космик транспорт келади. Бироқ инглизлар қисқа масофага қатновчи ердаги транспортни ҳам шаттл деб аташади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"