Apple McLarenни сотиб олмоқчи

Apple McLarenни сотиб олмоқчи

The Financial Times нашрининг билдиришича, машҳур “тишланган олма” бренди McLaren фирмасини харид қилмоқчи.

“Макларен” қимматбаҳо суперкарлар ишлаб чиқарувчи фирма бўлиб, Формула-1 жамоасига эгалик қилади. Тўғри, гап фирмани бус-бутунича сотиб олиш ҳақида эмас, инвестициялаш тўғрисида кетяпти.

Аммо Apple автомобилсоз фирмага оғиз солиши кишида сергаклик уйғотади. Бу Apple нафақат машиналар учун электрон схемалар ишлаб чиқариши, балки мустақил автомобиль ишлаб чиқаришга қизиқишидан далолат беради.

The Financial Times фикрича, McLaren компанияси баҳоси 1,3-1,9 млрд доллар туради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"