Apple ва Google автомобил бошқарув тизимларини эгаллашга уринмоқда

Apple ва Google автомобил бошқарув тизимларини эгаллашга уринмоқда

Apple ва Google ўртасидаги рақобат фақат мобиль қурилмалар бозорида эмас, автосаноатда ҳам қизғин. Ҳар иккала компания бу йўналишда ўз тизимларига эга. Смартфон ёрдамида машина навигацияси, алоқа ва аудиотизимларни бошқариш мумкин. Terabayt.uz сайти хабарига кўра, aвтоконцернлар секин-аста машина дисплейларида Apple CarPlay ва Android Auto тизимларини татбиқ қилишмоқда.

Apple CarPlay тизими iPhone 5 дан кейинги авлод смартфонлари фойдаланувчилари учун айни муддао. iOS’нинг автомобилларга мўлжалланган илк талқини 2014 йилнинг март ойида эълон қилинган.

Унинг ёрдамида электрон почта тизимида белгиланган учрашув манзилини аниқлаш, харита, масофа ҳамда сарф этиладиган вақтни аниқлаш, Siri овозли шахсий ёрдамчиси орқали қўнғироқларни амалга ошириш, овозли хабарлар юбориш ва қабул қилиш мумкин. Siri иловасига буйруқ бериш орқали мусиқа тинглаш ёки смартфондаги иловалардан фойдаланиш, аудио китоблар тинглаш мумкин.

iOS 9.3 талқинида тизим имкониятлари кенгайтирилган. Энди автомобиль интерфейси Apple Music функциясида «Янги», «Сиз учун» бўлимлари мавжуд бўлади. Электрон харитага қўшилган «Шу атрофда» бўлими ёрдамида яқин атрофдаги  ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, кафе, ресторан ва бошқа жойлар тўғрисида маълумот олса бўлади.

Дунёнинг 25 мамлакатида Apple CarPlay тизимига эга автомобилларни харид қилиш мумкин. Компания 13 январь куни бу тизимни 2016 йилда ўрнатиш учун 100 дан ошиқ, хусусан  Audi, Cadillac, Chevrolet, Citroen, Ferrari, Peugeot, Skoda, Suzuki каби автокорхоналаридан таклиф тушган.

 

2014 йилнинг июнида тақдим қилинган Android Auto тизимидан Android Lollipop операцион тизимига эга смартфонлар орқали фойдаланиш мумкин.

Android Auto ҳайдовчига қисқа йўлни танлашига, овозли хатлар билан танишишга ёрдам беради. Овозли тизим GPS харита, навигация, мусиқа тинглаш, қўнғироқни амалга ошириш, интернетдан фойдаланиш, овозли буйруқ бериш, хавфсиз бошқарув функцияларига эга.

Тизим Google Maps, Google Play Music,  iHeart Radio ва TuneIn каби иловалар билан таъминланган. Audi, Abarth, Acura, Cadillac, Chevrolet, Citrоёn, Ford, Fiat каби 40 дан ошиқ автокомпаниянинг турли моделлари Android Auto тизимига эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Apple#Google