Апрелдан Самарқандда қўшқаватли автобуслар қатнай бошлайди

Апрелдан Самарқандда қўшқаватли автобуслар қатнай бошлайди

Даблдекер деб аталувчи икки қаватли автобуслар шу йилнинг апрел ойидан бошлаб Самарқандда қатнайди, деб ёзмоқда “Спутник” сайти.

Қадимий Самарқандда ҳам қўшқаватли автобусларни юргизиш саёҳатчилик эҳтиёжидан келиб чиқди. Тошкент тажрибаси кўрсатишича, қўшқаватли автобус пойтахтнинг диққатга сазовор жойларини икки ярим соатда айланиб чиқади. Автобуслар ҳар икки соатда “Ўзбекистон” меҳмонхонасидан йўлга тушади.

Самарқанддаги автобуслар саккиз тилда шарҳлочи аудиойўлбошловчилар билан жиҳозланади. У туристларга Самарқанднинг томошабоп жойлари ҳақида ҳикоя қилиб боради. Бундан ташқари саёҳатчилар шаҳар таомлари ҳақида маълумотга эга бўлишади. Кейинчалик республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳам қўшқаватли автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили маълум қилди.

Маълумотларга кўра Хитойда ишлаб чиқарилган Higer икки қаватли автобуслари мамлакатимизга келади. Шарқдаги қўшнимизнинг автобуслари Ўзбекистон шароитига мослаб ишлаб чиқарилгандир. Масалан, Европа учун чиқарилганининг бўйи 4,3-4,4 метр бўлса, Ўзбекистон учун 4 метрдан ошмагани мувофиқдир.

Ҳозир Тошкентда саёҳатчиларга хизмат кўрсатаётган қўшқаватли автобус барча халқаро меъёрларга жавоб беради. Ҳар бир ўриндиғида хавфсизлик камари бор. Имконияти чекланган одамларга ҳам шароит бор.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"