Апрелнинг охиридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Теҳронга мунтазам юк ташиш рейсларини амалга ошира бошлайди

Апрелнинг охиридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Теҳронга мунтазам юк ташиш рейсларини амалга ошира бошлайди

29-апрелдан эътиборан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Korean Air авиакомпанияси билан ҳамкорликда Эрон пойтахти Теҳронга мунтазам юк ташиш рейсларини амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати ахборот берди.

Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропортга рейслар «Навоий» халқаро аэропортидан Boeing-767-300BCF юк самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Бугунги кунда «Навоий» халқаро аэрпорти орқали Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Деҳли, Мумбай ва Сеулга юк етказилмоқда.

Манба: Daryo.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.