АҚШ Су-57’ни бешинчи авлод қирувчиси, деб тан олмади

АҚШ Су-57’ни бешинчи авлод қирувчиси, деб тан олмади

Россиянинг Су-57 қирувчиси “30 чи маҳсулот”нинг иккинчи босқичи ҳисобланган двигател билан ҳалигача таъминланмаган, шу боис ҳам у бешинчи авлод қирувчиси деб ҳисобланмайди, деб ёзади Business Insider.

Американинг ушбу нашри таъкидлашича, Су-57   ҳали ҳам тест жараёнини бошдан ўтказмоқда, 12 та янги қирувчига инзоланган илк шартнома бўйича кўзда  тутилган ҳарбий машиналарга биринчи босқич АЛ-41Ф1 двигатели ишлатилиши кўзда тутилган.

Бешинчи авлод қирувчи самолёти  – Су-57 (Т-50-2 лабораториясида парвоз қилаётганди ва шу ерда “30 чи маҳсулот” номини олган) нинг биринчи парвози 2017 йил 5 декабрда Жуковскийда амалга оширилган эди.  Парвоз синовлари 2018 йил февралда қайта бошланди.

Россиянинг истиқболли ҳисобланаётган бешинчи авлод қирувчиси –  Су-57 ўзининг эпчиллиги ва замонавий радиоэлектрон жиҳозлари билан аввалгиларидан устун саналмоқда. Аммо америкаликларнинг фикрича,  АҚШдаги турдошлари билан таққослаганда унинг осмонда сездирмай учиш имконияти паст. Машина 30-миллиметрли автоматик замбаракка эга,  «ҳаво-ҳаво» ва «ҳаво-ер юзаси» синфидаги ракеталар ва турли бомбаларни ҳам олиб учиши мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Су-57

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.