АҚШда 17 турдаги моделдан йиғилган автомобиль сотилмоқда

АҚШда 17 турдаги моделдан йиғилган автомобиль сотилмоқда

АҚШда 17 турдаги моделдан йиғилган ўзига хос автомобиль сотувга қўйилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Транспорт воситаси эгаси машина учун 25 минг доллар сўрамоқда. Ҳужжатларга кўра, автомобиль 1939 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet модели ҳисобланади. Бироқ бу моделдан фақат бир нечта ташқи деталларгина қолган.

Автомобилга 5,7 литр ҳажмга эга V8 двигатели ўрнатилган. Транспорт воситаси турли йилларда чиқарилган Chevrolet, Cadillac, Ford, AMC Javelin, Buick, GMC 350, Oldsmobile ва Pontiac моделларидан йиғилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.