АҚШда автоҳалокатлар сони ортганига нима сабаб?

АҚШда автоҳалокатлар сони ортганига нима сабаб?

Pokemon Go васвасаси эсингиздами? Яна ўша қитмир махлуқчалар ўйинини ёдингизга туширамиз.

Америка университети тадқиқотчилари Мара Фаччио ва Жон Ж Макконнелл сўнгги йилларда оқибати ўлим билан тугаган автоҳалокатлар камайганига диққат қаратади. Бироқ 2011 йилдан сўнг бундай автоҳалокатлар сони яна ўса бошлаган. Тадқиқотчилар йўлларда одамлар ўлимининг сабабини смартфонлардан кўрмоқда. Чунки бу даврда смартфонлар яшин тезлигида тарқалди, мобиль интернет тарифлари эса пасайди.

Фаччио ва Макконнелл смартфонни бир четга сурганда ҳам биргина Pokemon Go ўйини ҳайдовчиларни қанчалик чалғитишини ўрганиб чиқди. Бунинг учун Индиана штатида ярим йилда содир бўлган автоҳалокатлар ўрганилди.

Маълум бўлишича, 2016 йилнинг июлида Pokémon Go ўйини тарқалиши билан 100 млн одам унга мубтало бўлди. Шундан кейин “Покестоп”дан 100 метр радиусда ЙТҲ содир бўлиш эҳтимоли 26,5 фоизга ортди.

Агар тадқиқот натижаси умумлаштирилса, Pokemon Go “эпидемия”си беш ой ичида АҚШ бўйлаб 145 632та автоҳалокатни келтириб чиқаргани маълум бўлади. Бунинг натижасида 29 370 нафар одам шикастланган ва 256 нафар одам ҳаётдан кўз юмган. Бу автоҳалокатлар 2 млрддан 7,3 млрд долларгача зиён келтирган.

Бу ҳолат кишини ўйга толдиради. Ёмони шундаки, “Покемон”га ўхшаш бошқа бир ўйин тарқалса, у ҳам кўплаб автоҳалокатлар келтириб чиқариши мумкин.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"