АҚШда автомобиль рақамига реклама жойланди (видео)

АҚШда автомобиль рақамига реклама жойланди (видео)

Калифорния штатида электрон автомобиль рақамларини машинага осишга рухсат берилди. Инновацион авторақамларни Reviver Auto компанияси ишлаб чиқарган бўлиб, номи RPlate Pro деб аталади. Бу одатий металл тахтачадан фарқ қилувчи рақамли дисплейдир. Сиртига пишиқ ойнали экран қопланган. 

Экранча фақат безак учун қўйилмаган. RConnect бошқарув тизими автомобилнинг қайддан ўтказилганлик муддатини интернет орқали автоматик равишда узайтиради. Агар машина эгаси йиллик автомобиль солиғини тўламаган бўлса, регистрация ўз кучини йўқотади.

Бундан ташқари электрон рақамнинг пастки қисмида бошқа ҳайдовчиларга хабар қолдириш мумкин. Машина автотураргоҳга жойланганда эса экранчада реклама ёки полициячи учун ахборот (автотураргоҳ ҳақи тўланганлиги ёки бошқа маълумот) кўрсатилади.

Reviver Auto бу йили юз мингта рақамли табло чиқармоқчи. Ҳозирча, фақат Калифорния ва Аризона штати аҳолиси электрон рақамлар билан таъминланади. Кейинроқ инновацион авторақамлар АҚШнинг барча штатларига тарқалади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"