АҚШда энг кўп қайси автомобилларни олиб қочишади?

АҚШда энг кўп қайси автомобилларни олиб қочишади?

Американинг NICB (суғурта соҳасидаги жиноятлар миллий бюроси) бюроси чоп этган йиллик ҳисоботда мамлакат ҳудудида энг кўп олиб қочиладиган автомобиллар ўнлигини учратиш мумкин. Маълум бўлишича, америкалик жиноятчилар Honda  автомобилларини кўпроқ олиб қочади. “Хонда”нинг Accord ва Civic русуми 50 ва 49 минг марта олиб қочиб кетилган. Кўпроқ 1997 ва 1998 йилда ишлаб чиқарилган “Аккорд” ва “Сивик”ларни жиноятчилар хуш кўради.

Учликда Ford Pickupни ҳам учратиш мумкин. Ўтган йили 32 минг мартадан зиёд олиб қочилган. Тўртинчидаги Chevrolet Pickup 31 минг мартадан ортиқ олиб қочилган.

Бешинчи ўринда салкам 17 минглик кўрсаткич билан Toyota Camry. Унинг остида эса 12 минг марта кўздан ғойиб  бўлиб қолган Nissan Altima.

Шунингдек, Dodge Pickup, Toyota Corolla, Chevrolet Impala ва Jeep Cherokee/Grand Cherokee каби автомобилларни ҳам жиноятчилар олиб қочиб кетиши аниқланди. Эҳтимол, юқоридаги автомобилларнинг хавфсизлиги камроқ таъминланган бўлиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"