АҚШда эски Honda автомобилларини олиб қочишни хуш кўришади

АҚШда эски Honda автомобилларини олиб қочишни хуш кўришади

Жиноятларни текшириш гуруҳининг статистикаси кўриб чиқилганда қизиқ ҳолатлар учради. Қўшма Штатларда олиб қочилган автомобилларнинг катта қисмини эски Honda русумлари ташкил этади.

1997 йилги Accord ва 1998 йилги Civic автомобиллари америкалик машина олиб қочарларнинг алоҳида меҳрини қозонган. АҚШдан бундай машиналарнинг 50 мингтаси олиб қочилган.

Бундан ташқари, жиноятчилар Ford русумларини ҳам ёқтиради. Бу бренд автомобиллари 32 мингта олиб қочилган.

Chevrolet 31238 марта, Toyota Camry 16732 марта, Dodge 12128 марта, Toyota Corolla 12128 марта олиб қочилган.

Жиноятчилар нега эски “Хонда”ни ёқтириб қолганининг сабаби маълум эмас.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"